| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«يَوْمَ يُحْمَى عَلَيْهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكْوَى بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنُوبُهُمْ وَظُهُورُهُمْ»
– „У Кунда (қиёматда) ўша (тилла-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва кетларига тамға босилади“, [9:35]
оятига ишора қилгандилар.
Учинчидан: оятда ваъид икки ишга қаратиляпти. Улардан бири молни хазина қилиш бўлса, иккинчиси Оллоҳ йўлида сарфламаслик. Яъни олтин, кумушни хазина қиладиганлар ва Оллоҳ йўлида сарфламайдиганларни азобдан огоҳлантириб қўйинг, маъносидадир. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ваъид Оллоҳ йўлида сарфламасдан хазина қилганларни ҳам, Оллоҳ йўлида сарфлаб хазина қилганларни ҳам ўз ичига олади. Қуртубий: «Хазина қилмаса ҳам, Оллоҳ йўлида сарфлашга монелик қилган кимса албатта шундай бўлади», дейди. Оятдаги »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзидан мурод, жиҳоддир. Чунки у сарфлаш билан ёнма-ён келяпти »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзи сарфлаш билан ёнма-ён келганда унинг маъноси жиҳод бўлади. Қуръонда бу сўз фақат шу маънода келган. Қуръондаги »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзи қаерда сарфлаш сўзи билан ёнма-ён келган бўлса, унинг маъноси фақат жиҳод бўлган.
Тўртинчидан: Бухорий Зайд ибн Ваҳбдан ривоят қилади: «Рабзада Абу Заррнинг ёнидан ўтиб қолиб, бу ерларга қандай келиб қолдинг, деб сўрадим. У шундай жавоб берди. Шомда эдик. Мен
«وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ»
– „Олтин-кумушни босиб уни Оллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг“, [9:34
оятини ўқидим. Муовия, бу оят биз ҳақимизда эмас, у фақат аҳли китоб ҳақида, деди. Мен, у биз ҳақимизда ҳам, улар ҳақида ҳам дедим». Бу воқеани ибн Жарир Убайдуллоҳ ибн Қосимдан, у Ҳусайндан, у Зайд ибн Ваҳбдан, у эса Абу Заррдан шундай ривоят қилади:
94-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|